2022 йил 18~ноябр куни Шаҳрисабз туман 16~сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Анъанавий хонандалик" бўлими ўқитувчиси Лобар Бурхонова
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида синф концерти ташкил этди. Унда Шаҳрисабз туман 16~сон БМСМ ўқувчилари, ўқитувчилари ҳамда ота~оналар иштирок этишди.
Тадбирда ўқувчилар Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсол экани, Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлаши, тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолида намоён бўлиши хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан Давлат рамзларини улуғловчи шеърий чиқишлар тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди. Тадбир давомида турли куй~қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.






Тадбир сўнгида мактабимиз директори И. Махмудов ва ЎИБДЎ Н. Абдиахатова йиғилганларни байрам билан муборакбод этишди.

Manba: Shahrisabz tuman 16-son bolalar musiqa va sanʼat maktabi