Конституция қабул қилинганлигининг 30 йиллиги барча идораларда кенг нишонланмоқда, шу жумладан Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, Туман Маданият бўлими ҳамда Шаҳрисабз туман 16-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби биргаликда байрам тадбири ўтказишди.
Тадбирда мактабимиз жамоаси Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этишди.
Тадбирни туман ҳокими С. Ҳасанов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. Тадбирда мактабимизнинг иқтидорли ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳамда оркестр жамоаси томонидан турли куй~қўшиқлар ва рақслар ижро этилди.








Manba: Shahrisabz tuman 16-son bolalar musiqa va sanʼat maktabi