Болалар мусиқа ва санъат мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг истеъдодларини янада ошириш, уларни қўллаб~қувватлаш, маҳоратларини яққол намоён қилишлари учун кенг имкониятлар яратиш,
ўқувчилар онгида миллий оҳангларда меҳр-муҳаббат ҳиссини ошириш, ижод намуналарининг янги қирраларини очиб беришга, миллий санъатимиз анъаналарини давом эттириш мақсадида ва Қашқадарё вилоят Маданият бошқармасининг 2022 йил 7 ноябрдаги 108-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Яккабоғ туман 16-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида 2022 йил 16 – декабр куни “Моҳир созанда” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Тадбирда Шаҳрисабз 16~сон БМСМ дан 5~синф дутор мутахассислиги ўқувчиси Камолова Мафтуна Мирзоҳид қизи ҳам иштирок этди ва энг олий мукофот "Гран при" совринига эга бўлди. Камолова Мафтунага танлов ташликотчилари томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.




Manba: Shahrisabz tuman 16-son bolalar musiqa va sanʼat maktabi